Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хоразмий ал-Барақий Хоразм аҳлидан бўлиб, адиб, имом-хатиб, чиройли сўзловчи, хаттот ва фақиҳ олимлардан эдилар. Илм талабида Ироққа сафар қилганлар. Маккаи мукаррамада ҳам бўлиб, ҳаж қилганлар. Кейинчалик Бухорода муқим яшаганлар.