Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сағоний Бағдодда яшаганлар. Абу Осим Заҳҳок ибн Маҳмуд, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳорун ар-Руёнийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ишончли муҳаддис ва тақводор эдилар. Кўп суннатга амал қилар эдилар. Илм талабида Бағдод, Басра, Куфа, Мадина, Макка, Шом ва Мисрда бўлиб, ҳадис ёзиб олганлар. Абу Абдураҳмон ан-Насоийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 270 (милодий 884) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.