1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Солиҳ ат-Термизий -

Абу Муҳаммад Солиҳ ибн Муҳаммад ат-Термизий кўп ибодат қилувчи – обид эдилар. Ҳадис илми талабида ҳижрий 345 (милодий 957) йилда Нишопурга келганлар. Таълим олгандан кейин ҳажга борганлар. Минода касал бўлиб, Маккаи Мукаррамага келганларида вафот этганлар. Таҳо деган жойда дафн қилинганлар. Жанозаларини Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ўқиганлар.