1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ат-Термизий ал-Андаробий -

Абу Зар Аҳмад ибн Абдуллоҳ ат-Термизий ал-Андаробий Термиз аҳлидан. Балхнинг Андароб шаҳрида қози бўлганлар. Шунинг учун бу кишига «ал-Андаробий» деб нисбат берилган. Илм талабида Ироқда бўлиб, у ерда Муҳаммад ибн Башшор, Муҳаммад ибн Мусанно, Амр ибн Али ас-Сайрафий, Наср ибн Али ал-Жаҳзамий ва Зиёд ибн Яҳё ал-Ҳисонийдан таълим олганлар. Бухоро ва Насаф муҳаддисларидан ҳадис илмини ўрганганлар. Ўзларидан эса Абу Али Аҳмад ибн Иброҳим ас-Сайравоний, Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Толиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ас-Суфёний ва Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.