Қози Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Юхашуний ал-Бухорий Куфада қози эдилар. Фақиҳ, фозил, олим бу зот Макка, Бағдод олимларидан таълим олганлар. Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий шу кишининг шогирдларидан. Ҳижрий 438 (милодий 1047) йилда вафот этганлар.