1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Қайс ал-Вануфоғий ал-Бухорий -

Абу Амр Қайс ибн Аниф ал-Вануфоғий ал-Бухорий  Бу киши Қутайба ибн Саъид, Маҳмуд ибн Ғийлон, Али ибн Ҳажар ал-Марвазий, Сувайд ибн Наср ал-Марвазий ва Муҳаммад ибн Восил ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Наср ибн Саҳл ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 288 (милодий 902) йилнинг зулҳижжа ойида ҳаж қилгандан кейин Маккаи Мукаррамада вафот этганлар.