1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдулвоҳид ал-Варкий -

Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Абдураҳмон ал-Варкий  имом, фақиҳ, зоҳид, узоқ умр кўрган ва серфарзанд олимлардан эдилар. Имло илмини Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий, Исмоил ибн Ҳусайн аз-Зоҳид ал-Бухорий ва бошқа олимлардан таълим олиб, кўп ҳадислар ривоят қилганлар. Дунёнинг кўп жойидан бу кишидан таълим олиш учун келардилар. Ҳижрий 495 (милодий 1102) йилда 130 ёшда вафот этганлар. Қaбрлари Варка қишлоғида. Қабрларини зиёрат қилганман.