Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Воизий ал-Бухорий Воиз нисбати билан машҳур бўлиб, илм талабида Ироқда бўлганлар. Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Али ал-Азракёний, Муҳаммад ибн Али ал-Жабоҳоний, Абу Бакр Аҳмад ибн Сулаймон ал-Аббодоний ва Аҳмад ибн Комил ал-Қозидан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Хожа Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилда вафот этганлар.