Абу Мусо Имрон ибн Абдуллоҳ ан-Нурий ал-Ҳофиз ҳам шу шаҳардан бўлиб, Аҳмад ибн Ҳафс, Абдон ибн Усмон, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Ҳиббон ибн Мусо, Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Балхий ва Ҳасан ибн Суҳробдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдулвоҳид ибн Руфайд ан-Навхасий ва Абдуллоҳ ибн Маниҳ ҳадис ривоят қилишган.