1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Яҳё ал-Пайкандий ан-Нақбуний -

Абу Закариё Яҳё ибн Жаъфар ал-Пайкандий ан-Нақбуний Пайканд аҳлидан. Нақбун қишлоғида яшар эдилар. «Тафсир» ва «Мусаннафа фис-савми вас-салоти вал-маносики вал-буюъ» («Рўза, намоз, ҳаж ва савдо-сотиқ ҳақида китоб») асарининг муаллифи. Ироқ ва Ҳижозда бўлиб, Суфён ибн Уяйна, Муҳаммад ибн Фузайл, Вакеъ ибн Жарроҳ ал-Куфийдан таълим олганлар. Имом ал-Бухорий, Убайдуллоҳ ибн Восил ва Халаф ибн Омир шу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.