Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий – «Бухоро тарихи» китобининг муаллифи. Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ибн Ҳурайс, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 286 (милодий 900) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.