Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорий ал-Малоҳимий Бухоро аҳлидан. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий, Ҳотам ибн Ақийл ал-Бухорий, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Бағдодда Маҳмуд ибн Исҳоқ ал-Бухорийдан Абу Абдуллоҳ ал-Бухорийнинг «Рафъ ул-ядайн фис-салот» («Намозда икки қўлни кўтариш»), «ал-Қироату халф ал-имом» («Имом орқасида туриб қироат қилмоқ») китобларини таълим олганлар. Абу Наср ал-Малоҳимий «Аъёну асҳоб ал-ҳадис» ва «Ҳуффоз ал-ҳадис» унвонлари билан машҳур эдилар. Ҳижрий 312 (милодий 925) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 395 (милодий 1006) йили шаъбон ойининг еттинчи кунида вафот этганлар.