1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Мутаввиъий ал-Бухорий -

Абу Бакр Муҳаммад ибн Холид ал-Мутаввиъий ал-Бухорий машойихлар авлодидан бўлиб, Бухоро муҳаддисларидан эдилар. Бухорода Масиҳ ибн Муҳаммад ва Абу Абдураҳмон ибн Абу Лайсдан таълим олганлар. Марв, Нишопур, Бағдод, Хуросонда бўлиб, у ердаги муҳаддислардан ҳам ҳадис ривоят қилганлар. Муҳаммад ал-Мутаввиъийдан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким таълим олиб, «Тарихи Нишопур» китобларида у киши ҳақларида маълумот берганлар. Ҳаж ҳам қилганлар. Ҳижрий 362 (милодий 974) йилда Бухорода вафот этганлар.