Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муснадий ал-Жуъфий Бухоро аҳлидан. Бу киши ҳар бир ҳадиснинг санадини cўрар эдилар. Ҳадисларнинг санадини кўп сўраганларидан бу кишига «ал-Муснадий»деб нисбат берилган. Кўплаб муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Имом ал-Бухорий, Абу Зуръа ар-Розий, Абу Ҳотам ар-Розий, Аҳмад ибн Сайёр ва Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Муснадий ҳижрий 229 (милодий 845) йили зулқаъда ойига 6 кун қолганда, пайшанба куни вафот этганлар.