Ҳасан ибн Абдулмалик ал-Ансорий ал-Мустамлий ал-Яшкурий Бухоро аҳлининг Бани Яшкур қабиласидан эдилар. Имом ал-Бухорий шайхларининг мустамлийсиси (котиби) эди. Ал-Мустамлий Бухоро шайхларидан бўлиб, ўз замоналарида қутб эдилар. Бухорода Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний, Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ал-Бухорий ва Бағдод уламоларидан таълим олганлар. Кўп шогирдлар чиқарганлар. Ҳижрий 393 (милодий 1004) йилнинг рабиъул охир ойида намоздан олдин Бухорода вафот этганлар.