1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ат-Тусий ан-Навқоний ал-Мусофирий -

Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тусий ан-Навқоний ал-Мусофирий Туснинг Навқон шаҳри аҳлидан бўлиб, муҳаддислар авлодидан эдилар. Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким шу кишининг шогирдларидан бўлиб, устозлари ҳақларида қуйидагича айтганлар: «Бухоро ва Нишопурда у киши билан бардавом суҳбат қилганмиз. Кейинчалик Бухорога келиб, вафотларига қадар шу ерда яшаганлар. Ҳижрий 357 (милодий 969) йил сафар ойининг ўн бешинчисида, жума куни кечаси Бухорода уйимда вафот этдилар. Жанозаларини фақиҳ Абу Бакр ал-Авданий ўқидилар. Кейин у кишини «Калобод»да дафн қилдик».