1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Музаний -

Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний асли ҳиротлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Абдураҳмон ибн Муғаффал ал-Музанийнинг авлодларидан бўлиб, Бухорода «Шайх ал-жалил» (Улуғ шайх) дер эдилар. Бу киши Хуросонда ўз асрининг ифтихори, илмда тенгсиз олими, нур юзли ва султонларнинг авлиёси эдилар. Ҳирот, Нишопур, Марв, Журжон, Бағдод, Куфа, Басра, Макка, Миср ва Шомда бўлиб, у ерлардаги муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилганлар. Уч йил Мисрда яшаб, кейин ҳаж қилганлар. Маккаи Мукаррамада имом-хатиб эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Қаффол аш-Шошийнинг суҳбатдошлари бўлиб, илмда у киши билан мунозара қилардилар. Ватанларига муҳаббат, ватан соғинчи бу кишини касал қилди. Ватанларини соғиниб кўп йиғлар эдилар. Ҳижрий 356 (милодий 968) йилнинг рамазон ойида Бухорода вафот этганлар. Вазир Абу Яъло ал-Балъамий томонидан тобутлари Ҳиротга олиб борилиб, шу ерда дафн қилинганлар.