1440 йил 20 шаъбон | 2019 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

ҚОМУС

закот - «Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда: «Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир». Энди ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар билан танишиб олайлик; «Махсус мол» дейилгани нисобга етган молдир. «Махсус жузни» дейилгани ўша берилаётган мол берувчининг мулкидан ажраб чиқиши кераклигидир. Мисол учун, бир кишига «Ушбу уйда бир йил ўтириб туришинг сенга закот», деб бўлмайди. «Махсус шахс» «закот олишга ҳақли шахс» дегани. «Аллоҳнинг розилиги учун» дегани ибодат нияти билан закот берилиши кераклигидир. «Шариат тайин қилган» дейилганнинг маъноси шуки, закот чиқариш миқдори шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келиши керак. Озгина садақа бериб, шу закот, деб бўлмайди. «Мулк қилиб бериш», дейилгани ўша берилаётган мол олувчига мулк бўлмагунча закот ҳисобланмайди, деганидир.
Энг кўп кўрилганлар
Топ рейтинг www.uz Openstat