1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ал-Мароғий -

Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Мароғий Бухорода яшаган олимлардан. Ота-боболари Мароғадан (Озарбайжондаги шаҳар), ўзлари эса Балхдан. Бу киши ишончли муҳаддислардан бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар. Оталаридан, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийдан ва бошқа муҳаддислардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийнинг «Муснад», Қутабийнинг «Ғариб ал-ҳадис» («Ғариб ҳадислар»), Абу Исо ат-Термизийнинг «Шамоил ан-набавийя» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари») ва «Сунан ат-Термизий» китобларидан Балхда, Бухорода, Насафда ва Самарқандда таълим берганлар. Абул Қосим ал-Мароғий ҳижрий 326 (милодий 939) йилнинг ражаб ойида Балхда туғилиб, ҳижрий 411 (милодий 1021) йил сафар ойининг йигирма саккизинчисида, пайшанба куни Бухорода вафот этганлар.