Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мидёмажкатийнинг эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Имом ал-Бухорийнинг дўстлари Aбдуллоҳ ибн Мансур ал-Харъонкатийдан ҳадис ривоят қилганлар (Харъонкат – Бухоро қишлоқларидан.) Ҳижрий 357 (милодий 969) йилда Дабусияга (Суғддаги шаҳарга) келган эдилар ва одамлар у кишидан ҳадислар ёзиб олардилар. Ал-Мидёмажкатий ҳижрий 360 (милодий 972) йилда вафот этганлар.