Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Мадиний Бухоро олимларидан. Солиҳ шайх, тақводор, парҳезкор, кундузлари рўзадор бўлиб, кечаларини эса таҳажжуд ва нафл намозларини ўқиш билан ўтказар эдилар. Юсуф Ҳамадонийнинг суҳбатдошларидан. Абу Муҳаммад аз-Зубайрий, Абул Юср ал-Паздавий ва Абу Бакр ан-Насафийдан ҳадис илмидан таълим олганлар.