Абу Наср Мансур ибн Муҳаммад ал-Муҳтасиб ҳам Бухоро олимларидан. Бухорода анча муддат муҳтасиб бўлганлар. Бухоро ва Марвда ҳадислар ёзиб олиб, уларни жамлаб, тасниф этганлар. Шом ва Ироқ машойихларидан таълим олганлар. Тақводор олимлардан бўлганлар. Шом, Ироқ, Хуросон, Мовароуннаҳр муҳаддисларидан ҳадислар ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Саъд ал-Идрисий ал-Ҳофиз ва Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йили Бухорода вафот этганлар.