Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абул Ҳусайн ал-Бухорий ал-Маттий солиҳ шайх бўлиб, эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Бухоро олимларидан. Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Фузайл ибн Аббос ал-Ҳиравий ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олганлар. Ҳижрий 431 (милодий 1040) йили ражаб ойининг ўн учинчисида, шанба куни вафот этганлар.