1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Ҳофиз ал-Момоий -

Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Момоий асли исфаҳонлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Бу киши юз мингдан ортиқ ҳaдисни ёддан билар эдилар ва ҳадис илмига ниҳоятда кўп қизиқардилар. Ҳадисларни жамлаб, тасниф қилганлар. «Ал-Мухталиф вал-муъталиф фил-асмо» («Исмларда ихтилофли ва ихтилофсиз масалалар ҳақида») китобини таълиф қилганлар ҳамда Хожа Ғунжорнинг «Тарихи Бухоро» китобларига қўшимчалар киритганлар. Бу зот кўп муҳаддис олимдан таълим олиб, ҳадислар ҳам ривоят қилганлар.  Бу киши ҳижрий 436 (милодий 1045) йили шаъбон ойининг бешинчи куни Бухорода вафот этганлар.