Абу Муҳаммад Абрад ибн Холид ибн Абдураҳмон ибн Мох ал-Бухорий ал-Мохий Бухоро аҳлидан бўлиб, Мох масжидини* қурган кишининг чеварасидирлар. Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Муҳаммад ибн Абрад ҳадис ривоят қилганлар.
Мох исмли мажусий (оташпараст) бир киши мусулмон бўлиб, Бухорода масжид қуриб, унга «Мох» деб ном қўйди . Масжиднинг эшиги ёнида катта маҳалла ва бозор бор эди. Бу маҳалла ва бозор «Мох масжиди дарвозаси» деб танилган эди.