Абу Муслим Умар ибн Али ал-Лайс ал-Ҳофиз ал-Лайсий Бухоро аҳлидан бўлиб, ҳофиз ал-ҳадис эдилар. Ҳадис илми талабида кўп мамлакатда сафарда бўлиб, ҳадислар жамлаб, тўпламлар тузганлар. Бухоро, Хуросон, Ироқ олимларидан таълим олганлар. Қисқа муддат Исфаҳонда ҳам яшаганлар. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ ал-Халлол, Абу Наср ал-Муаззин ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 466 (милодий 1074) йили Хузистонда вафот этганлар.