1446 йил 3 жумадис сони | 2024 йил 05 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Убайдуллоҳ ал-Бухорий ал-Калободий -

Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Муҳaммад ал-Бухорий ал-Калободий Хуросон қозисининг аъёнларидан эдилар. Кейинчалик Марв, Ҳирот, Самарқанд, Шош, Фарғона, Балхда, сўнг Бухорода қози бўлганлар. «Қози ал-қуззот» (Қозилар қозиси) унвонини олганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз «Тарихи Нишопур» китобларида бу киши ҳақларида маълумот берганлар: «Ҳижрий 355 (милодий 967) йили Бухорога келганимда, Абул Қосим ал-Калободий Бухоронинг қозиси эдилар. Оталари ҳам Бухорода етти йил қози лавозимида бўлганлар. Бухоро халқидан масжидларда, мажлисларда эшитардим. Улар шундай дуо қилишарди: «Аллоҳуммағфир лил-қози ал-Калободий Муҳаммад ибн Аҳмад яънуна абоҳу» (Аллоҳим, отасининг ўрнига ёрдамчи бўлган Калободнинг қозиси Муҳаммад ибн Аҳмаднинг гуноҳларини мағфират қилгайсан). Ўшанда баъзи бошлиқлар бу кишига ҳасад этиб, ҳар хил бўҳтон қилганлар. Ҳижрий 369 (милодий 980) йилда Абул Қосим Бухородан Нишопурга чиқиб кетиб, у ерда қози бўлганлар».