1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ал-Калободий ал-Ҳофиз -

Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Калободий ал-Ҳофиз Бухоронинг маълум, машҳур ва буюк муҳаддис олимларидан бўлиб, юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан билар эдилар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоз, Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Али ибн Муҳтож ал-Кушоний ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Абу Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Сижзийдан битта ҳадис ривоят қилганлар. Ал-Калободий ҳақларида Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз «Тарих» китобларида қуйидагича айтганлар: «Абу Наср ал-Калободий котиб, юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан билувчи, фаҳм-фаросатли ва маърифатли олимлардан эдилар. Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини билардилар. Абул Ҳасан ад-Дорақутний ҳам у кишининг фаҳмларига, маърифатларига тан берган эдилар. Абу Наср ал-Калободий ҳижрий 360 (милодий 972) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 398 (милодий 1008) йил жумодул охир ойининг йигирма учинчисида шанба куни вафот этганлар».

Абул Қосим Али ибн Абу Наср ал-Калободий – бу кишининг ўғиллари.