Абул Фазл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Киноний Бухоро аҳлидан. Ҳадисни яхши тушунар эдилар ва уни ҳофиз ал-ҳадисдан ёдлаб олар эдилар. Бу киши Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад, Наср ибн Аҳмад ал-Бағдодий, Саҳл ибн Ҳизом ва Али ибн Ҳасан ан-Нажжордек ҳофизлардан ҳадисдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Аҳмад ибн Саҳл ал-Киндий ҳадис ривоят қилганлар.