Абу Бакр Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Кохуштувоний ал-Бухорий Бухоронинг Кохуштувон номли қишлоғидан. Бу киши ҳақларида Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобида зикр қилганлар. Бу зот Абу Зар ал-Бағдодийдан таълим олганлар. Абу Бакр ал-Исмоилий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ва Абу Саъид ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар. Муҳаммад ал-Кохуштувоний имом Абул Фазл аз-Заранжарийнинг устозларидирлар. Ҳижрий 449 (милодий 1058) йилда вафот этганлар.