Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ал-Қаллос Бухоро аҳлидан бўлиб, Муҳаммад ибн Умайя ас-Совий, Каъб ибн Саъид ва Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Имрон ибн Мусо, Мусо ибн Исо ва Саҳл ибн Бишр ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.