Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳорун ал-Қуҳандузий Бухоро аҳлидан бўлиб, илм соҳиби эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак, Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Муҳаммад ибн Муслим ат-Тоифий ва Исо ибн Мусо Ғунжордан таълим олганлар. Илм талабида Ироқ ва Ҳижозда бўлганлар. Бу кишидан Саъид ибн Жаноҳ ва Асбот ибн Ясаъ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.