Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фасавий ал-Форисий Эроннинг Фасо (ёки Басо) шаҳридан бўлиб, Бухорода яшаганлар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий ва Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳиддан таълим олгaнлар. Ҳижрий 340 (милодий 952) йилнинг зулҳижжа ойида таваллуд топиб, ҳижрий 420 (милодий 1030) йилнинг рабиъул аввал ойида Бухорода вафот этганлар.