1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳусайн ал-Фасавий -

Абул Аббос Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Фасавий асли Эроннинг Фасо (ёки Басо) шаҳридан бўлиб, вафотларига қадар Бухорода яшаганлар. Абу Аммор Ҳусайн ибн Ҳурайс ал-Хузоий, Муҳаммад ибн Рофий, Аҳмад ибн Ҳафс ас-Суламий ва Муҳаммад ибн Яҳё аз-Зуҳлийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 318 (милодий 931) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.