Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Муаззин ал-Фарахший Бухоронинг Фарахший номли қишлоғидан бўлиб, Абу Амр Қайс ибн Аниф ва Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 363 (милодий 974) йил рамазон ойида ифтор пайти товада пиширилган қалин қуймоқсимон нон еганда томоқларига тиқилиб қолиб, юз ёшга яқин умр кўриб, тўсатдан вафот этганлар.