1445 йил 4 зулқаъда | 2024 йил 12 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Фарахший -

Фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳомид ибн Аҳмад ал-Фарахший Бухоронинг Фарахший номли қишлоғидан бўлиб, Абу Ражо Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳурақоний, Абу Саҳл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Али ибн Мусо ал-Қумий, Муҳаммад ибн Мунзир ал-Ҳиравий ва Абдуллоҳ ибн Яҳё ас-Сарахсийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий таълим олганлар. Ҳижрий 355 (милодий 967) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.