Абул Бишр Муҳаммад ибн Али ал-Фарабрий «ас-Сағир» номи билан танилган эдилар. Бухорода Абул Хаттоб Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Табарий ва Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамунийдан ҳадислар ёзиб олганлар. Менга ижозат хати берганлар. Ҳижрий 550 (милодий 1156) йили Фарабрда вафот этганлар.