Абу Муҳаммад Исо ибн Мусо ал-Ғунжор Бухоро аҳлидан бўлиб, фозил, олим, содиқ ва обид эдилар. Илм талабида Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлиб, ўша ердаги уламолардан, жумладан, Молик ибн Анас, Суфён ас-Саврий, Суфён ибн Уяйна, Лайс ибн Саъд ва Абдуллоҳ ибн Луҳайъадан таълим олганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Яъқуб ибн Исҳоқ ал-Ҳизрамий, Одам ибн Абу Илёс ас-Асқалоний ва Исмоил ибн Саъид аш-Шоланжий ҳадис ривоят қилганлар. Абдуллоҳ ибн Восил айтадилар: «Исо ибн Мусо ал-Ғунжор ҳижрий 185 (милодий 802) йили Сарахсда вафот этганлар. Исо ибн Мусо Ғунжорнинг қабрларини Сарахсда кўрдим. Юзларидаги икки ёноқлари қип-қизил бўлганлиги учун «ал-Ғунжор» деб номланганлар».