1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳотам ал-Марвазий ал-Ғиждувоний -

Абу Саъид Ҳотам ибн Наср ал-Марвазий ал-Ғиждувонийнинг оталари марвлик бўлиб, ўзлари Ғиждувонда яшаганлар. Абу Наим Фазл ибн Диккин, Аҳмад ибн Ҳафс ва Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Иброҳим ибн Ҳорун ибн Муҳлаб ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 264 (милодий 878) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.