Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ажаннасий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, насаблари Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Маъад ибн Аднонга бориб тақалади. У зот Ироққа сафар қилиб, Басра ва Ҳижоз уламоларидан таълим олганлар. Бу киши – Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийнинг тоғалари. Ҳижрий 290 (милодий 904) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.