Абу Исҳоқ Исмоил ибн Умар ал-Абиқий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 337 (милодий 949) йилда туғилиб, ҳижрий 417 (милодий 1027) йили Бухорода 80 ёшда вафот этганлар. Бу киши ҳақларида Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорий «Ал-Музофот» китобларида зикр қилиб, шундай деганлар: «У кишидан кўп ҳадислар таълим олдим». Жумладан, Суфён ас-Саврийнинг икки жилдлик «ал-Муснад» китобини тўлиқ шу кишидан таълим олдим. Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Абу Аҳмад Бишр ибн Абдуллоҳ ар-Розий ва Бакр ибн Саҳл ад-Димётийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Фазл Иброҳим ибн Ҳамза ал-Ҳамадоний ҳадис ривоят қилганлар.