Абул Фазл Яъқуб ибн Юсуф ал-Осимий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, ўз шаҳрининг шайхи, ўз асрининг муҳаддиси эдилар. Ҳадис аҳлига ниҳоятда садоқатли бўлганлар. Ироқда Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ал-Мунодо, Муҳаммад ибн Синон ал-Қаззоз, Абдулмалик ибн Муҳаммад ар-Рақоший ва Аббос ибн Муҳаммад ад-Дурийдан таълим олганлар. Ўзларидан қози Яҳё ибн Мансур, Али ибн Исо ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ҳиро ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 314 (милодий 927) йилда Нишопурга келиб катта мажлис (йиғин) ўтказганлар. Ҳижрий 325 (милодий 938) йили Бухорода вафот этганлар.