1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ат-Тавовисий -

Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ат-Тавовисий  фақиҳ, фозил, парҳезкор, тақводор, зоҳид, ишончли муҳаддис ва солиҳ бандалардан эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Китоб ал-икмол» («Мукаммал китоб») китобларида зикр қилганлар. Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий, Абдуллоҳ ибн Ширавайҳ ан-Нишопурий ва Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Наср ал-Қойид аш-Шоший ва Абу Саъд ал-Идрисийнинг тоғалари Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 344 (милодий 956) йили Самарқандда ҳаммомда вафот этганлар.