Фақиҳ Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳад ат-Турвохий – шайх, шофеъий мазҳабининг фақиҳларидан ва ишончли муҳаддис, «Усули сиҳоҳ» китобининг муаллифи. Фақиҳ Саъид ибн Мусо ал-Каъбий ал-Хоразмий ва Абу Бакр ал-Қосимийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абу Комил ал-Басирий ал-Бухорий бу кишидан таълим олганлар. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз у киши ҳақларида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида зикр қилиб, айтганлар: «Яъқуб ибн Суфённинг «Тафсир» китобларининг бир қисмини шу кишидан таълим олганман».