Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Суррий ат-Тархуний ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Тархун – боболарининг исмига берилган нисбат. Илм талабида Ҳижоз, Ироқ, Шомда бўлиб, Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, Марвон ибн Муовия, Абдулҳамид ибн Абдулазиз ва Исо ибн Мусо ал-Бухорий Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Исҳоқ ибн Аҳмад ал-Бухорий эса у кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 247 (милодий 862) йилда вафот этганлар.