1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Маҳмуд ат-Тарозий -

Имом Абул Қосим Маҳмуд ибн Али ат-Тарозий фозил, фақиҳ ва назар илмида кучли эдилар. Чиройли сийратли, доимо Қуръон тиловат қилиб юрувчи солиҳ кишилардан эдилар. Абу Содиқ Аҳмад ибн Ҳусайн аз-Зандий ал-Бухорий ва Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Бухорийдан ҳадислар ёзиб олганлар. Ҳижрий 535 (милодий 1141) йили Бухорода вафот этганлар. Имом, олим фарзандлари бўлиб, ҳанафий мазҳабида эдилар.