Абул Фазл Маҳдий ибн Ишкоб ат-Торобий Тороб қишлоғида яшаганлар. Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан, Иброҳим ибн Ашъас ва Абу Солиҳ Муҳаммад ибн Исмоил ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳорис ва Убайдуллоҳ ибн Муниҳ ибн Сайф ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 265 (милодий 879) йилда вафот этганлар.