1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Фароизий ас-Сарром -

Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Халаф ал-Фароизий ас-Сарром Бухоро аҳлидан бўлиб, илм талабида Хуросонга келиб, сўнгра Ироққа кетганлар. Саҳл ибн Мутаваккил, Саҳл ибн Бишр, Қайс ибн Аниф, Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Муоз ибн Мусанно ва Бишр ибн Мусо ал-Асадийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ал-Бухорий ва неваралари Абу Саъид Муҳаммад ибн Ҳасан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 316 (милодий 929) йилда вафот этганлар.