1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муҳаммад ал-Муаззин ас-Собирий -

Абу Амр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир ибн Котиб ал-Муаззин ас-Собирий Бухоро аҳлидан. Боболарининг исми Собир эди. Шунинг учун «ас-Собирий» деб нисбат берилган. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Ҳомид ибн Саҳл, Муҳаммад ибн Ҳурайс, Абу Саҳл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ат-Тожир ва Муҳаммад ибн Мунзир ал-Ҳиравийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 369 (милодий 980) йилнинг жумодул охир ойида Бухорода вафот этганлар.