Абу Иcҳоқ Иброҳим ибн Салим аш-Шиконий фақиҳ ва фозил имом эдилар. Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазлдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Абу Абдуллоҳ ар-Розий, Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний ва Аҳмад ибн Саҳл ал-Бухорийдан ҳадис ёзиб олганлар. Бухорода Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазлнинг имло мажлиси пешволаридан эдилар. Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий айтадилар: «Иброҳим аш-Шиконий Бухорода имло айтар эдилар. Ҳижрий 423 (милодий 1033) йилдан кейин вафот этдилар».